Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитойнинг Boi Yi da компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, инвесторлар Наманганда мисни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича лойиҳа таклифи билан келган.
Хитой компанияси раҳбари ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилишини, биринчи босқичда лойиҳа қиймати 40 млн доллар атрофида бўлишини, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўлиқ экспорт қилинишини билдирди.
Учрашувда Наманган ҳокими бу борада вилоятдаги мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот бериб, лойиҳани амалга ошириш учун шароит яратиб берилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)