• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Малика Дианасиз 27 йил: “Халқ маликаси” шахсиятини бошқа томондан очиб берувчи фильмлар (трейлер)

    Бундан 27 йил олдин, 1997 йилнинг 31 август куни ёш аёл Париждаги Алма кўприги остидаги туннелда автоҳалокатга учрайди. Бир неча соатдан кейин у шифохонада вафот этади. Уни қизлигида Диана Спенсер деб чақиришган, турмушга чиққач эса ҳазрати олиялари Уэлс маликасига айланган, ажрашганидан кейин — Диана, Уэлс маликаси, ўлимидан кейин — халқ маликаси бўлди. Кўпчилик Диананинг қандай инсон эканлигига қизиқарди. Бу саволга нафақат шаҳзода Уилям ва Гаррининг онасининг биографлари, балки режиссёрлар ҳам жавоб беришга ҳаракат қилган. Қуйида малика Дианани яқиндан билиб олишга ёрдам берадиган фильмлар ҳақида маълумот берилади.

    “Диана: Унинг ҳақиқий ҳикояси” — 1993 йил

    Фото: Grazia

     Ушбу фильм малика Диана тирик пайтида чиқарилган. Лойиҳада бош ролни Серена Скотт Томас ўйнади ва Эндрю Мортоннинг худди шу номдаги китоби асос қилиб олинди. Фильм Чарльз ва Диана ўртасидаги муносабатларга, маликанинг беқарор руҳий ҳолатига қаратилган. Кинокартина ҳақида турли фикрлар билдирилган, бироқ танқидчилар жуфтликнинг ўзаро келишмовчилиги жуда реал тарзда намоён бўлганини таъкидлаган.

    “Ошиқ малика” — 1996 йил

    Фото: Grazia

     Ушбу кинокартина ҳам малика ҳаёт бўлганида чиқарилган. Фильм Анна Пастернакнинг асари асосида яратилган, унда маликанинг капитан Жеймс Хюитт билан ишқий муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Бироқ пул ҳис-туйғулардан қийматлироқ бўлиб чиқди — Жеймс Диана билан бўлган муносабатлари ҳақидаги маълумотларни матбуотга сотишга қарор қилди. Бу кинокартина ҳам томошабинлар томонидан турлича қабул қилинган. Масалан, калта бўйли қорамағиз бўлган бош актриса Жули Коксни кўпчилик қабул қила олмаган.

    “Қиролича” — 2005 йил

    “Қиролича” фильми қироллик оиласи малика Диананинг ўлимини қандай бошдан кечиргани ҳақида ҳикоя қилади. Сюжет Елизавета II атрофида содир бўлади, у вазиятдан узоқлашишга ва фожианинг тўлиқ кўламини тушунишга ҳаракат қилади — бунинг учун у Балморал қалъасида ёлғиз яшашга қарор қилади. Бу ҳолатга нисбатан жим турган қироличани кўрган инглизлар ғазабланади ва бош вазир Тони Блер қироличани оммавий мотам маросимини ўтказишга кўндиришга ҳаракат қилади. Фильмда собиқ рафиқаси вафотидан кейин Чарльзнинг қариндошлари бошдан кечирган бефарқлик ва енгил муносабат кўрсатилган.

    “Диана: Маликанинг сўнгги кунлари” — 2007 йил

    Ушбу фильмнинг сюжети малика Диана ҳаётининг сўнгги ойларига қаратилган. Ҳужжатли драма маликанинг ўзига яқин инсонлари билан суҳбатларини, шунингдек, воқеаларнинг бадиий қайта қурилишини ўзида акс эттиради. Ушбу кинокартина жуда ишонарли чиққан, чунки ижодкорлар малика Дианани идеаллаштирмаган, унинг камчиликларини, жамоатчиликни рози қилиш истагини, севгига бўлган эҳтиёжини ва манипуляция қилиш қобилиятини кўрсатди. Тўғри, бу муаллифнинг шахсий қарашларисиз бўлиши мумкин эмас эди. Масалан, Диананинг Доди Ал-Фаед билан суҳбатлари нима мавзуда бўлгани аниқ эмас.

    “Диана: Муҳаббат ҳикояси” — 2013 йил

    Фильм малика ҳаётининг сўнгги икки йили ҳақида ҳикоя қилади. Малика Диананинг ажралиши ҳам, унинг хайрия фаолияти ҳам ҳаётига таъсир қилади. Бу даврда у Анголага боради ва миналарга қарши кампанияни тарғиб қилади. Шу билан бирга, Диана кардиожарроҳ Ҳаснат Хон, кейинроқ Доди Ал-Фаед билан муносабатларни бошлайди. Лойиҳада бош ролни Наоми Уоттс ижро этган.

    “Спенсер” — 2021 йил

    Ушбу лойиҳа малика Диана қироллик оиласи билан ўтказган Сандригемдаги Рождество байрамлари ҳақида ҳикоя қилади. Бироқ бу ҳикояда у ўзини бегонадек ҳис қилади, унинг ягона тасаллиси ўғиллари эди. Режиссёр Пабло Ларрейн малика Диана ролида фақат Кристен Стюартни кўрган. Сюжет бош қаҳрамоннинг ҳис-туйғулари ва кечинмаларига қаратилган бўлиб, фильм давомида у турмуши муваффақиятсизликка учраганини тобора кўпроқ англаб боради.

    04.09.2024, 17:50   Изоҳ (0)   6649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қироличалар нонуштаси: малика Диана кунни қайси таомдан бошлар эди?

    22.02.2024, 11:49

    Малика Диана, Кейт Миддлтон ва Меган Маркл уйларидаги интерерлар: Қироллик маликалари қандай услубларни хуш кўради?

    10.06.2024, 09:55

    Фото: Битта билагига 2 та соат таққан малика Диана. У нега бундай қилган эди? 

    10.08.2024, 17:25

    Гиёҳванд модда сабаб қамалган ва бир неча марта ўлимдан қолган хонанда Абдулла Қурбонов 48 ёшда (фото, видео)

    04.09.2024, 16:43

    “Мадлен жиноят қилмади, у қўшиқ куйлади, холос”. Зоҳида Умарова “Овоз”дан кейин қизига ўлим тилашганидан таъсирланиб, уч кун ухлай олмагани ҳақида 

    04.09.2024, 15:42

    Фарзандларини тан олмаган жаҳон юлдузлари (фото) 

    04.09.2024, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.