Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар мухолифлари бундай ёндашув оқибатларини тушунишлари керак, дея Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РТ телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Россия президенти Владимир Путин бир ярим йил олдин музокаралар мавзусига тўхталиб ўтган эди, у биз бунга қарши эмасмиз, деб айтган. Қарши бўлганлар қанча вақт кечиктирса, шунчалик қийин бўлишини тушунишлари керак”, деди Лавров.
Унинг қайд этишича, Истанбулда Россия-Украина уруши бошланганидан кўп ўтмай бўлиб ўтган музокаралар чоғида келишувга эришиш жуда осон бўлган, бироқ Украина буни истамаган.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ жорий қилган.
Июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ташаббуслари билан чиққан эди. Унга кўра, Украина қўшинлари Россиянинг янги ҳудудларидан олиб чиқиб кетилгандан сўнг Москва зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва музокараларга тайёрлигини эълон қилади.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Киев НАТОга аъзо бўлиш ва демилитаризация ва денасификацияни амалга ошириш ниятидан воз кечишини эълон қилиши, шунингдек, нейтрал, қўшилмаслик ва ядросиз мақомни қабул қилиши керак. Давлат раҳбари Россияга қарши санкциялар бекор қилинишини ҳам эслатиб ўтган.
Изоҳ (0)