Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия баҳсларида пара таэквондо баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Зиёдахон Исоқова ярим финал жангини ўтказди. Таиландлик Квансуда Пуангкит қарши баҳсда 5:3 ҳисобида Зиёдахон ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.
Зиёдахон Исоқова иштирокидаги финал жангги бугун Тошкент вақти билан соат 23:34 да бошланади.
Олтин медал учун кечадиган беллашувда ҳамюртимиз перулик Леонор Анжелика Эспиноза Каррансага қарши даянга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Исоқова бундан олдинги босқичда нейтрал мақомда қатнашган спортчи Закия Худададини таслим этганди.
Изоҳ (0)