Марко Ройс эркин агент сифатида “Лос-Анжелес Гэлакси” таркибига бориб қўшилди.
35 ёшли ярим ҳимоячи Америка клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Марко 2012 йилдан буён “Боруссия Дортмунд” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Мавсум якунида эса футболчи жамоасини тарк этишини эълон қилганди.
Ройс ўтган мавсум Бундеслигада 26 та ўйин ўтказиб, 6 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)