“Севги изтироби”, “Чолиқуши”, “Ҳукмдор Усмон” сериаллари юлдузи Бурак Ўзчивит сўнгги кунларда оиласи билан Бодрумда янги қурилган уйида таътилни ўтказди.
![](/static/2024/08/15/7843c1be5c8f-burakkaran-burakozcivit-ig-t-3T2OC9Gk.webp)
Актёрнинг дам олиш вақтида олинган суратлари кўплаб мухлислар ва журналистлар эътиборини тортди, чунки идеал кўриниши барчага маълум бўлган Ўзчивит ортиқча вазн олган эди. Аммо хавотирга ўрин йўқ: актёрнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар янги роль билан боғлиқ ва вақтинчаликдир.
![](/static/2024/08/15/ўвфем-LGpLQ0xa.webp)
“Буларнинг барчаси лойиҳа учун, дея жавоб берди Бурак. — Мен аллақачон спорт билан шуғулланишни бошлаганман”.
Дарҳақиқат, баъзан актёрлар янги лойиҳадаги роль учун ташқи қиёфасини таниб бўлмас даражада ўзгартиришга ва иш учун қурбонлик қилишга мажбур бўлади.
![](/static/2024/08/15/6687984f1fdd0508__w1200xh1500-xJ9pQAdD.webp)
“Бурак Ўзчивитнинг профессионал актёр эканлигини ҳисобга олган ҳолда, мухлислар тез фурсатда актёр ўзининг аввалги ҳолатига қайтишига ишонади”, дейилади манбада.
Изоҳ (0)