• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “АҚШда орзулар тумандек тарқади” — бошловчи Равшан Ҳакимов фура ҳайдашга мажбур бўлгани ва фарзандининг гапи сабаб йиғлагани ҳақида (фото, видео)

    Равшан Ҳакимов бошловчи ва продюсер сифатида томошабинларга яхши таниш. Афсуски, у кейинги пайтларда ижодни тарк этиб, АҚШда фаолият юритаётганди. “Дарё”га берган интервьюсида муҳожирликда қийин кунларни бошдан кечиргани, АҚШда ижод қилолмагани ҳақидаги саволларга қуйидагича жавоб берди.

    — Америка орзу эмас, бу ерда доллардан бошқа ҳеч нарса йўқ, деб кўп айтаман. У ерда меҳр оқибат ва ватанда ҳис қилинадиган хотиржамлик йўқ. Шу боис АҚШда яшаётганимда “Бўлди, Ўзбекистонга қайтаман”, деган гапни кўп айтардим. Тошкентдан кетаётганимда Голливуд медиа оламида ишлайман, телеканалларида тажриба орттираман деган мақсад бор эди. Аммо у ерга борганимдан кейин орзулар тумандек тарқади. Чунки тил билсангиз ҳам Жо Байден ёки Дональд Трампнинг жияни эмассиз, ҳеч ким сизни қучоқ очиб қарши олмайди.

     

    Фото: “Дарё”

    Аввалига орзуларимни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрдим. Аммо телевидениесида ишлаш учун ҳужжатларим тўғри келмаслиги ва минг инглиз тилини билган тақдиримда ҳам маҳаллий аҳолидек мулоқот қилолмаслигимни таъкидлашарди.

    Ҳар ой Тошкентга қайтишга қарор қилиб, адвокатим билан боғлансам озгина кутиб туришимни, ҳужжатлар битишига оз қолганини айтарди. Мана шу умид мени АҚШда 7 йил қолишга мажбур қилди.

    Кейин ўзбек телевидениеси учун “Америкада бир кун мен” номли кўрсатувни суратга олиб жўнатишга қарор қилдим. Катта харажат эвазига кўрсатувни суратга олиб жўнатдим, аммо негадир у кўп танқидларга учради. Кейин кўрсатувни фақат YouTube учун суратга оламиз ва АҚШга келган инсонлар учун фойдали маслаҳатлардан иборат бўлади, деб ният қилдим. Аммо у ҳам ўхшамади. Мана шундай сабаблар мени анчайин ижоддан узоқлаштирди, мен ҳам ҳамма муҳожирлар сингари ишлашим ва у ерда яшаш учун курашишим кераклигини тушундим.

    Фото: “Дарё”

    Айримлар ўйлагандек, АҚШда доллар дарахтда ўсмайди, уни топиш учун меҳнат қилиш керак. Бир кун ишга чиқмаслик, кишини молиявий қийинчиликка учрашига сабаб бўлади. Тўрт фарзандим, аёлим ва ота-онам Тошкентда қолган, уларни ҳам моддий жиҳатдан таъминлаш масъулияти менда эди. Шу боис, ижодни бир четга суриб, пицца ташувчи, Uber такси ҳатто фура ҳайдовчиси бўлиб ишлаганман, — дейди Равшан Ҳакимов.

    Бошловчи нима учун фарзандларини АҚШга олиб кетмагани ва қизининг гапи уни йиғлатгани ҳақида айтди.

    —  Ҳужжат масаласи сабаб салкам етти йил деганда Ўзбекистонга қайтдим, албатта, оиламни соғиндим. Оиламни АҚШга чақириш ҳақида ҳам кўп ўйлаганман. Аммо қўрққанман. Чунки у ерда ўзлигини йўқотган, тилини унутган ва ота-онасига бўйсунмай қўйган ўзбек оилаларининг фарзандларини кўп кўрдим. Уч қиз ва бир ўғлим бор. 2017 йил катта қизларим 12 ёшга тўлган, ўсмирликка яқинлашаётган ёшда эди.

    Фото: Instagram

    Аммо бундай яшаш осон бўлмади. Телефондаги отага айланиб қолдим. Танзила қизим билан тортишиб, уни уришдим ва “Нима хоҳлайсан?” деб телефонда бақирдим. Ўшанда “Сизнинг келишингизни”, деб гўшакни қўйиб, йиғлаб қочиб кетди. Ишонасизми, унинг бу гапи юрагимни тирнаб ўтгандек бўлди. Ундан кейин ўғлим билан ҳам худди шундай воқеа бўлди.

    Энг ёмони АҚШга кетиб аёлимни ҳам қийнаб қўйдим. У турмуш ўртоғи бўла туриб, 7 йил давомида оилада ҳам эркакнинг ҳам аёлнинг вазифасини бажарди. Рўзғорлик қилишни таниш билишингизга бир-икки марта илтимос қиласиз, барибир кун келиб ҳаммага малол келади. Шу боис, аёлим ҳайдовчиликка ўқиб, мен қилишим керак бўлган ишларни ҳам бажарди. “Шунча йил давомида қўрғоним ва фарзандларимни асраб-авайладинг”, деб унга миннатдорлик билдираман, — дейди Равшан Ҳакимов.

    12.08.2024, 23:33   Изоҳ (0)   30165
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар. 2-қисм (фото)

    06.03.2021, 09:53

    “Америка орзулар мамлакати эмас, бу ерда доллардан бошқа ҳеч нарса йўқ”. 5 йилдан буён АҚШда яшаётган телебошловчи Равшан Ҳакимов билан суҳбат

    30.03.2022, 13:36

    «Бу ерда қолиб кетишни истамаслигимни ич-ичимдан ҳис этаман». «Сардор» сериалидаги сержант Дурдона Турсунбоева АҚШда қадоқловчи сифатида иш бошлаб, бриллиант сотув...

    26.08.2022, 12:40

    Кейт Бланшетт “Узуклар ҳукмдори” трилогиясидаги роли учун ҳеч вақо олмаганини маълум қилди

    12.08.2024, 19:15

    “Кичкинтой сайрга чиқди” фильми қандай суратга олинган ва ундаги болакай ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    12.08.2024, 16:48

    Шоҳрух Хон 8 марта операция қилинган: Ҳинд киноси юлдузлари қандай касалликлардан азият чекади? (фото)  

    12.08.2024, 15:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Озарбайжоннинг Украинадаги нефть базасига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 18 август, 13:05

    Туркияда йўловчи автобус ағдарилиб кетди: 3 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:59

    Ўзбекистонда 19 август куни ҳарорат нисбатан кўтарилади 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:45

    Алекс Фергюсон: “Месси 1950 йилларда ҳам худди шундай даражада ўйнаган бўларди”

    Спорт | 18 август, 12:43

    Ўзбекистонда икки кун умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

    Ўзбекистон | 18 август, 12:32

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Хитойда сунъий бачадонга эга робот ишлаб чиқилади

    Илм-фан | 18 август, 12:28

    Индонезияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:13

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.