Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Оқолтин туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Б. тумандаги “Х” фермер хўжалиги раҳбарига гўёки ЭТК ходимлари томонидан ўтказилган текширишда электр таъминотидан 7,8 млн сўм қарздорлик ҳисобланганини айтиб, ушбу қарздорликни камайтириб бериш эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)