• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Шафқатсиз, айёр ва ақлли” — ҲАМАСнинг янги сиёсий раҳбари Яҳё Синвар аслида ким?

    ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эронда ўлдирилиши ортидан ташкилотга янги раҳбар — Яҳё Синвар тайинланди. Al Arabiya нашри Яҳё Синвар фаолияти ва ҲАМАС ҳаракати сафида тутган ўрни борасида янги маълумотларни мақола тарзида эълон қилди.

    Фото: AFP

    Манбага кўра, Яҳё Синвар Исроил қамоқхоналарида ва ҲАМАСнинг ички хавфсизлик аппаратида ўтказган узоқ йиллик фаолиятидан сўнг Фаластин гуруҳининг етакчиси сифатида пайдо бўлмоқда. Бошқа ҲАМАС етакчиларидан кескин ажралиб турувчи бу шахсга сиёсий бюро топширилишида ҳам ўзига хос ишора мавжуд.

    Синварнинг янги вазифага тайинланиши ҳақида муносабат билдирган ҲАМАСнинг аноним манбаси янги тайинлов Исроил учун ташвишли сигнал беришини айтган. Чунки Синвар раҳбарлигидаги ҲАМАС курашни давом эттиради ва Тель-Авивга ҳеч қанақасига ён бермайди.

    Сиёсий бюро янги раҳбари ҳозирга қадар ҲАМАС раҳбарлари сафида камдан-кам кўриниш берган. Унинг ҲАМАС ва турдош гуруҳлардаги таъсири ва хавфи ҳақида фақатгина “Моссад” етарлича маълумотга эга бўлган. Ғазодаги операция давомида ҳам Исроил кучлари Синвар ва унга алоқадор шахсларни қўлга олишга уринган.

    Исроил разведкаси Яҳё Синварни расман қидирувга ҳам берган. Ҳаётига хавф кучайган ҲАМАС вакили эса маълум муддат жамоатчилик кўзидан яширинган. “Моссад” ҳар қандай операцияда ҳам хабари топилмаган Синварга “жонли ўлик” деб ном берган.

    Яҳё Синвар ва Исмоил Ҳания
    Reuters

    Маълумотларга кўра, Ғазо жанубидаги Хон Юнисда, қочқинлар лагерида туғилган Синвар 1987 йилда биринчи Фаластин қаршилик ҳаракати шаклланган пайтда ҲАМАСга қўшилган. У ташкилотнинг ғоявий раҳбарларидан ҳисобланган Шайх Аҳмад Ясин гуруҳи билан яқин алоқада бўлган.

    Бора-бора Синвар ҲАМАС ичида ички хавфсизлик аппаратини яратган. Бу тузилма ичида Исроилга маълумот беришда айбланган фаластинликларни ташкилотдан қувиш ва шафқатсизларча жазолаш, баъзан эса ўлим жазосига ҳукм қилиш билан шуғулланувчи разведка бўлимига раҳбарлик қилган.

    Бундан ташқари Яҳё Синвар Ғазодаги Ислом университетини тамомлаган. У Исроил қамоқхоналарида 23 йил давомида ҳукм ўтаган. Бу даврда у иброний (яҳудий) тилини мукаммал ўрганган ва Исроил маданияти ҳамда жамияти билан чуқур танишган.

    Синвар 2011 йилда исроиллик аскар Гилад Шалит эвазига озод қилинган 1027 нафар фаластинлик орасида бўлган. Бу пайтда у Исроил камерасида икки исроил аскарини ўлдиргани учун жазо ўтаётган эди.

    Сиёсий бюрога келишидан олдин Яҳё Синвар ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти ҳисобланган “Ал-Қассам” бригадаларида катта қўмондон бўлган. Унинг ҳаммаслаги Исмоил Ҳания ҲАМАСнинг дунёга мўтадил қиёфа кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини рағбатлантирган бўлса, Синвар Фаластин масаласини зўравонлик билан ҳал қилишни афзал кўрган.

    Синварнинг Фаластин давлати борасидаги режалари бошқа ҲАМАС раҳбарларига солиштирганда анча реалликдан узоқ деб ҳисобланган. У Ғазо сектори, босиб олинган Ғарбий Соҳил — Маҳмуд Аббоснинг Фатҳ партияси томонидан назорат қилинадиган ҳудуд ва Шарқий Қуддусни ўз ичига олган ягона Фаластин давлати тузишни орзу қилади.

    Бир қатор таҳлилчилар Синварнинг ҳокимиятга келиши билан ҲАМАС ва Фатҳ партиялари бирлашуви чиппакка чиқиши мумкинлигини билдирган. Чунки эндиликда икки томон ўртасидаги қутбланиш янада кучайиши мумкин.

    Ўтган йилнинг ноябрь ойида Исроил ва ҲАМАС ўртасида қисқа муддатли сулҳ битими тузилган эди. Унга кўра икки томон ҳам ўзаро маҳбусларни алмашган. Ушбу келишувга эришилиши эса нафақат Ғазода, балки Ғарбий Соҳилда ҳам ҲАМАСнинг машҳурлигини ошириб юборган.

    Манбаларга кўра, 7 октябрь ҳужумларидан кейин Исроил бошлаган операция пайтида Яҳё Синвар Ғазо шимолида бўлган. У исроилликлар қўлига тушиб қолмаслик учун туннеллар тармоғида яшириниб келган.

    Яҳё Синварнинг сиёсий бюросига келиши ҲАМАСга янги куч бериши билан бирга унинг халқаро имижини ёмонлаштириши мумкинлиги айтилган. Чунки у 2015 йилда АҚШнинг энг кўп қидирилаётган “халқаро террорчилар” рўйхатига киритилган. Европада ҳам ҳукуматлар уни террорчи деб билади.

    Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант ўз вақтида Синварни “топиш ва йўқ қилишга” ваъда берган эди. У ,шунингдек, Ғазо аҳолисига мурожаат қилиб, Синварни ҳибсга олиш ва Исроилга топширишни сўраган. Агар бу рўй берса, уруш тезда тугаши айтилган.

    07.08.2024, 11:55   Изоҳ (0)   16664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилди  

    31.07.2024, 08:25

    ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади 

    05.08.2024, 23:21

    Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” қўмондонлари ўлдирилганини маълум қилди (видео)

    06.08.2024, 16:54

    Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши — сўровнома 

    07.08.2024, 10:40

    АҚШда Эрон буюртмаси асосида Трампни ўлдиришни режалаштирган эркак қўлга олинди

    07.08.2024, 10:05

    Британияда миграция мухолифлари қочқинлар марказини вайрон қилди  

    06.08.2024, 22:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.