Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.
Нурали Жўраев 1988 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи, бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2020 йилнинг ноябридан буён Ғозғон шаҳрига Азим Бозоров раҳбарлик қилиб келаётганди. 2024 йилнинг июль ойида президент ўтказган йиғилишда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинганди.
Изоҳ (0)