• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Титаник” 27 ёшда: фильм юлдузлари қанчалик ўзгарган ва ҳозирда нималар билан банд?

    Жеймс Кемероннинг “Титаник” фильми экранларга чиққанига деярли 27 йил тўлди. Премьера 1997 йилнинг кузида бўлиб ўтган, 19 декабрда эса бутун дунё бўйлаб экранларга чиқарилиши бошланади. Америка кино академиясининг 11 та “Оскар” мукофотига сазовор бўлган фильм 1912 йилда Атлантика океанида айсберг билан тўқнашиб кетган саёҳат кемасининг чўкиб кетиши ҳақида ҳикоя қилади. Фильм нафақат ўз даври учун инновацион бўлган визуал ва махсус эффектларнинг ажойиб намойиши, балки эҳтиросли ва драматик севги ҳикояси эди.

    Билли Зайн (Каледон Хокли)

    “Титаник” экранга чиққанида: 31 ёшда
    Ҳозир: 58 ёшда

    “Титаник” фильмида суратга тушишдан олдин Билли Зейн “Твин Пикс”, “Келажакка қайтиб” трилогияси ва “Қотиллик” фильмларида бир нечта эпизодик ролларни ижро этган. Аммо “Титаник” фильмидаги роли актёрга дунё миқёсида шуҳрат келтиради.

    2000 йилларда Зейн фильмографияси турли жанрдаги роллар билан фаол равишда тўлдирила бошланди. У “Муҳаббат сеҳри” фильмида иблис Дрейк ролини ўйнаган, шунингдек, Аврил Лавиннинг Rock N Roll клипи ва KFC реклама ролигида ҳам суратга тушган. Унинг иштирокидаги лойиҳаларнинг ҳеч бири машҳурликда “Титаник”ка яқинлаша олмайди. Шунингдек, актёр ўзини санъат соҳасида ҳам синаб кўрган, ҳатто расмлари кўргазмаларини ташкил қилган.

    Кети Бейтс (Молли Браун)

    “Титаник” экранга чиққанида: 49 ёшда
    Ҳозир: 76 ёшда

    Кети Бейтс “Титаник” фильмида социалист ва фаол Молли Браун ролини ўйнаган, у кема ҳалокатидан омон қолади ва “чўкмайдиган Молли” номи билан машҳур бўлади.

    Умуман олганда, ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида Бейтс уч марта “Оскар”га, олти марта “Олтин глобус”га, 13 марта “Эмми” мукофотига, олти марта Америка актёрлари гилдияси мукофотига ва бир марта “Тони” мукофотига номзод бўлган. Актриса иккита “Олтин глобус”, иккита “Эмми”, Америка актёрлари гилдиясининг иккита мукофоти ва Голливуд Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга. Унинг карьерасидаги энг кўп мукофотланган лойиҳалардан бири бу “Шмидт ҳақида” фильми бўлиб, фильмда Жек Николсон билан ўйнаган.

    Актёрликдан ташқари, актриса лимфедема тадқиқотлари билан шуғулланади ва аёлларни соғлиғига ғамхўрлик қилишга ундайди, Чунки ўзи ҳам бир неча йил давомида саратон касаллигига қарши курашган.

    Френсис Фишер (Рут Дютт Бюкейтер)

    “Титаник” экранга чиққанида: 45 ёшда
    Ҳозир: 72 ёшда

    “Титаник” фильмида Френсис Фишер бош қаҳрамоннинг онасини ўйнайди. Ундан олдин у эри Клинт Иствуднинг “Кечириб бўлмас” фильмида ўйнаган. “Титаник”дан кейин Фишернинг фильмографияси кенгайиб, “Махфий материаллар”, “Тез ёрдам”, “Қўрқув анатомияси”, “Қайта туғилиш” ва “Касл” сериалларини ўз ичига олади ва 2020 йилда у Netflix’нинг “Байрам жуфтлиги” фильмида ўйнайди.

    Унинг бош ролни ўйнаган сўнгги фильмлардан бири 2023 йилда “Ўлмаслар ороли”дир — драматик триллер премьераси 2024 йил 15 августга белгиланган.

    Сюзи Эймис (Лиззи Калверт)

    “Титаник” экранга чиққанида: 35 ёшда
    Ҳозир: 62 ёшда

    Модель Сюзи Эймис “Титаник”да кекса Роузнинг набираси ролини ўйнайди —бувиси унга лайнернинг чўкиши ва севгиси фожиаси ҳақида ҳикоя қилади. Эпизод Эймисга катта машҳурлик келтирмайди, лекин у фильмнинг суратга олиш майдончасида бўлажак эри, режиссёр Жеймс Кемерон билан учрашади ва шундан кейин у актрисаликни тарк этади. Улар 2000 йилда турмуш қуришади. Ҳозирда уларнинг уч нафар фарзанди бор. Йиллар давомида Эймис эколог ва ўсимликларга асосланган парҳез ҳимоячиси сифатида карьера қурди.

    2020 йилда Эймис ва унинг эри ўша пайтдаги 16 ёшли қизининг дугонасини фарзанд сифатида асраб олишади..

    Глория Стюарт (Роуз Дюитт Бюкатер кексаликда)

    “Титаник” экранга чиққанида: 87 ёшда
    100 ёшида вафот этган

    Кекса бош қаҳрамонни Глория Френсис Стюарт ўйнаган, у фильм чиққанида 87 ёшда эди — у Титаник чўкиб кетишидан икки йил олдин туғилган. 1932 йилда Голливуд гўзаллиги Universal Studios билан шартнома имзолайди ва кейинги ўн йил ичида “Кўринмас одам” ва “Римдаги жанжал” каби 40 дан ортиқ фильмларда суратга тушади.

    Иккинчи жаҳон уруши пайтида Стюарт мебель дўконига ишга киради ва 1975 йилгача суратга тушиш таклифларини кескин рад этади. “Титаник”нинг 14 та “Оскар” номинациясидан биттасини “Иккинчи пландаги энг яхши актриса” сифатида қўлга киритган. Бундан ташқари, фильм премьерасидан сўнг People журнали актрисани дунёдаги энг гўзал 50 кишидан бири деб атайди ва Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлади. Шунингдек, Стюартни Вим Вендерснинг “Миллион долларлик меҳмонхона” фильмида ва “Қотиллик” телесериалда кўриш мумкин.

    2010 йил июль ойида у ўпка саратони ташхиси қўйилганига қарамай (байрамда, хусусан, Жеймс Кемерон ва Сюзи Амис иштирок этган) ўзининг юз йиллигини шовқин билан нишонлади ва сентябрь ойида вафот этди.

    Бернард Ҳилл (Эдвард Жон Смит)

    “Титаник” экранга чиққанида: 53 ёшда
    79 ёшида вафот этган

    Бернард Ҳилл “Титаник” кемаси билан бирга ҳалок бўлган инглиз денгиз зобити — капитан Эдвард Жон Смит ролини ўйнаган. Актёр 1944 йил 17 декабрда Манчестерда туғилган ва у ўша ердаги драма мактабида таҳсил олган, деб ёзади The Sun. “Титаник” фильмини суратга олиш пайтида у аллақачон машҳур бўлган, хусусан, “Ўғил болалар” сериалида. Аммо актёрнинг энг катта машҳурлиги Питер Жексоннинг “Узуклар ҳукмдори” трилогиясидаги Қирол Теоден роли билан боғлиқ.

    Ҳаммаси бўлиб, актёр 100 дан ортиқ фильм ва сериалларда ўйнаган. 2024 йил 5 майда 79 ёшида вафот этди. Тhе Mirror таъкидлашича, актёр “Манчестер Юнайтед”нинг содиқ мухлиси эди. Ёши катта бўлишига қарамай, Ҳилл ҳаётининг сўнгги кунларига қадар нафақат фильмларда рол ўйнашни, балки тадбирларда қатнашишни ҳам давом эттиради. У ўйнаган сўнгги сериалнинг иккинчи фасли “Тунги қўнғироқлар” вафот этган куни экранга чиқади.

    Виктор Гарбер (Томас Эндрю)

    “Титаник” экранга чиққанида: 48 ёшда
    Ҳозир: 75 ёшда

    Канадалик актёр Виктор Гарбер ҳалокат пайтида кемада бўлган ва лайнернинг чўкиб кетишига ишонмаган “Титаник”нинг кема қурувчиси ва конструктори ролини ўйнайди.

    Блокбастердан сўнг актёрнинг карьераси, айниқса театр саҳнасида муваффақиятли ривожланди — у 20 йилдан ортиқ вақт давомида Бродвейда турли спектаклларда ижро этиб келмоқда. 2022 йил октябрь ойида Бродвейда Жеймс Кемерон фильми ва Гарбер образининг мусиқий пародияси намойиш этилади.

    Актёр диабетга қарши фаол курашмоқда, унга11 ёшида қанд касали ташхиси қўйилган. 2024 йил октябрь ойида Канадада, ўз туғилган шаҳри Лондонда (Онтарио жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар) актёрга Forest City кинофестивалида кино соҳасидаги ютуқлари учун мукофот топширилади.

    05.08.2024, 16:25   Изоҳ (0)   55886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги энг шов-шувли сериал — “Клюква шарбати” ҳақида сиз билмаган 8 та ажойиб факт 

    03.08.2024, 19:50

    “Ҳокимиятга эга бўлиш — халққа хизмат қилиш демакдир”. 25 та номинацияда ғолиб бўлган “Сёгун” сериалини нима учун кўриш керак? 

    03.08.2024, 17:50

    Ҳатто энг содиқ мухлислар ҳам пайқамаган: “Гарри Поттер” фильмларидаги яширин ишоралар

    05.08.2024, 12:45

    Жастин Тимберлейк маст ҳолда машина ҳайдагани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди

    05.08.2024, 14:05

    Хонанда Бритни Спирс ҳаёти ҳақида биографик фильм суратга олинади 

    05.08.2024, 11:40

    Актёр Вин Дизель кутилмаганда Германиядаги тўйга ташриф буюриб, келин-куёвни хурсанд қилди (фото)

    05.08.2024, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.