Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р12 Бектемир—Чорбоғ автомобиль йўлининг 8-километрида 20 июль куни соат 14:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги BMW автомашинаси Бектемир—Ғазалкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Tracker автомашинасига уриши натижасида ЙТҲ юз берган.
Тармоқларда тарқалган видеолавҳаларда BMW Cobalt’ни қувиб ўтмоқчи бўлган.
ЙТҲ оқибатида фуқаролар соғлиғига зиён етмаган. Tracker’да ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган. Автомашиналар техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)