Турки ал аш-Шейх Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд жангининг расмий постерини эълон қилди.
Боксчилар ўртасидаги жанг Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни бўлиб ўтади. Исроил ва Теренс ўртасидаги қарама-қаршилик биринчи ўрта вазн тоифасидаги WBA камари учун кетади.
Турнир ташкилотчиси аш-Шейх постерни тақдим этди. Унда боксчилардан ташқари машҳур рэпер Эминемнинг ҳам сурати туширилган. Эминем кечанинг махсус меҳмони бўлади.
Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)