Франция президенти Эммануэл Макрон бош вазир Габриэль Атталнинг истеъфосини қабул қилди. Аммо Аттал ва унинг кабинети ҳукуматнинг янги раҳбари тайинлангунга қадар Париждаги Олимпия ўйинлари давомида ўз лавозимларида қолади. Бу ҳақда AP Photo хабар берди.
Истеъфога чиқаётган ҳукуматнинг ваколатлари чекланган. Аттал ва унинг кабинети фақат жорий ишларни тезлаштириш учун жавоб беради, улар ҳеч қандай сиёсий қарор қабул қила олмайди. Атталнинг истеъфога чиқиши Уйғониш партиясининг аввал Европарламентга, кейин эса Франция парламентига бўлиб ўтган сайловлардаги натижалари билан боғлиқ. Парламент сайловларида ғалаба қозонган “Янги халқ фронти” сўл блоки янги бош вазир номзоди бўйича келишувга эришмади.
34 ёшли Аттал шу йилнинг январида Элизабет Борн ўрнига бош вазир этиб тайинланганди. У Франция тарихидаги энг ёш бош вазир бўлди. Франция парламентига сайловнинг иккинчи босқичи 7 июль куни бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, сўл “Янги халқ фронти” парламентда 182-ўринни, Макроннинг “Биргаликда!” коалицияси эса 168-ўринни, Марин Ле Пен бошчилигидаги “Миллий бирлашув” эса 143-ўринни эгаллаганди.
Изоҳ (0)