Япониянинг Такаҳама шаҳри мэрияси биносига пичоқ билан қуролланган эркак ёнувчи суюқликни сепиб, солиқлар билан боғлиқ муаммолар туфайли уни ёқиб юборди.
Бу ҳақда Кядо агентлиги маълум қилди.
Ёнғин оқибатида беш киши жабрланган, уларнинг барчаси шифохонага етказилган. Улардан бири, 60 ёшли эркак бутун танаси куйган, аҳволи оғир, ҳушсиз экани хабар қилинмоқда.
Ёнғин 20 дақиқа ичида ўчирилди. Ўт қўйган шахс қўлга олинган. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)