• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркияда ҳукуматни тўнтаришга уриниш: бу қандай содир бўлган эди?

    Туркия Республикаси президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи проффессор Фаҳреттин Алтун 2016 йил 15 июль кечаси Туркияда ҳукуматни ағдаришга қаратилган уриниш қандай содир бўлганини ёдга олди.

    “2016 йил 15 июль кечаси Туркияда демократик йўл билан сайланган ҳукуматни ағдаришга қаратилган хоинона давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилди. Фатҳуллоҳчи террор ташкилотининг тўнтариш ташаббуси Истанбулдаги кўприкларнинг ёпилиши ва танкларнинг кўчаларга кириши билан бошланди.

    Кўплаб давлат муассаса ва ташкилотлари, бошда Туркия Буюк Миллат Мажлиси, Президент мажмуаси ва Анқара вилояти Хавфсизлик бошқармаси бомбардимон қилинди. Тез орада бу воқеаларнинг алоҳида ҳодиса эмас, балки мувофиқлаштирилган ҳужум эканлиги маълум бўлди.

    Фатҳуллоҳчи террор ташкилоти (FЕТÖ), ҳурматли президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўғонга суиқасд уюштириш мақсадида ҳужум қилди. Президентимизнинг миллий телевидение орқали қилган чақириғидан сўнг халқимиз ўз демократиясини ҳимоя қилиш учун майдонларга чиқди. Миллионлаб фуқароларимиз тун бўйи давлат тўнтаришини режалаштирган террор ташкилотига қарши курашди.

    16 июль тонгида Турк Қуролли кучлари, Хавфсизлик бош бошқармаси ва ўз демократиясини ҳимоя қилган халқимизнинг саъй-ҳаракатлари билан хиёнаткорона тўнтариш ташаббуси бостирилди ва тўнтариш ташаббускорлари қўлга олинди. Ҳарбий ва ноҳарбий аҳолидан жами 252 ватандошимиз шаҳид бўлди, 2740 фуқаромиз эса жароҳатланди. 15 июль кечаси Махсус кучлар қўмондонлигини ҳимоя қилиш учун жони эвазига қаршилик кўрсатган ва тўнтаришнинг асосий жамоаси таркибида бўлган генерални таъсирсиз ҳолга келтирган шаҳид Ўмер Ҳалисдемир каби қаҳрамонлар тўнтарувчиларга қарши тўсиқ бўлди. Фуқароларимиз ёпилган Бўғоз кўпригида ҳаётларини хавф остига қўйиб, уларнинг жонига қасд қилишга уринган ҳукумат тўнтарувчиларини зарарсизлантиришга муваффақ бўлди. Бу халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, азм-у шижоати синовдан ўтган тарихий лаҳзалардан биридир.

    Туркия ҳукумати ҳукумат тўнтаришига уринишнинг дастлабки дақиқалариданоқ тартибни ўрнатиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш чораларини кўрди. Бу жараёнда президентимиз ва ҳукумат вакилларининг баёнотларига кўра тўнтариш ташаббусининг, қўмондонлик тузилмасининг назоратидан ташқарида — Турк Қуролли кучлари ичига кириб келган ноқонуний бир гуруҳ томонидан амалга оширилгани маълум бўлди.

    Тўнтариш ташаббуси ортида FЕТÖ ташкилоти тургани аниқланди. АҚШда истиқомат қилувчи ташкилот раҳбари бу хиёнатни давлат ичидаги параллел тузилмаси ёрдамида амалга оширгани маълум бўлди.

    Ғалаба нафақат Туркияда, балки бутун дунёда демократия тарихидаги энг шарафли қаршилик кўрсатишлардан бири сифатида қайд этилди.

    Бугун ҳам курашини давом эттираётган Туркия, айниқса, чет элда яширинган қочқинлар ва FЕТÖ етакчиларининг экстрадиция қилиниши мавзусида дўст ва иттифоқдош давлатлардан бирдамлик кутмоқда. Халқаро ҳамжамиятда Туркияни қўллаб-қувватлаган ва бирдам бўлган давлатлар кўп бўлса-да, тўнтариш ташаббусига баъзи иттифоқчиларимизнинг жавоби етарли бўлмади.

    Бу давлатларнинг оммавий ахборот воситаларида давлат тўнтаришига уринишнинг ёритилиши ҳам Туркия давлатини қаноатлантирадиган даражада бўлмади. Халқаро масъулиятли Ғарб оммавий ахборот воситалари 15 июль кечаси содир бўлган воқеани соддалаштиришга ҳаракат қилди. Мамлакатимиз демократиясини нишонга олган қонли тўнтариш ташаббусини “икки томон ўртасидаги тўқнашув” шаклидаги ҳаққоний бўлмаган ибора билан хабар қилдилар.

    15 июлдаги хоинона ҳукумат тўнтаришига уринишдан сўнг, Пенсилванияда уя қурган ташкилот раҳбарини экстрадиция қилиш учун кўплаб уринишларга қарамай, иттифоқдошимиз АҚШдан ижобий жавоб ололмадик. Демократиямизга раҳна солгувчи таҳдид бор пайтда бундай позиция эгаллаш биз учун афсусланарли бўлди.

    Биз биламизки, FЕТÖ иттифоқдош давлатларимиз билан бир қаторда кенг миқёсдаги минтақаларда фаолиятини давом эттирмоқда. Нафақат Туркия, балки унинг чегараларидаги барча давлатларнинг хавфсизлигига таҳдид солаётган бу террор ташкилотига қарши ҳар соҳада курашни давом эттирамиз.

    Хоинона тўнтариш ташаббусидан кейин демократик ташкилотларни янада мустаҳкамлаган давлат сифатида фуқароларимизнинг ҳаётини ва мамлакатимиз мустақиллигини ҳар соҳада нишонга олган террор ташкилотига қарши курашни давом эттирамиз.

    Ўша қонли кечада жонини фидо қилган фуқароларимиз хотирасини Туркиянинг мустақиллиги ва истиқболини ҳимоя қилган ҳолда шарафлашда давом этамиз”.

    Проффессор, доктор Фаҳреттин Алтун
    Туркия Республикаси президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи

    15.07.2024, 15:44   Изоҳ (0)   3958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мени ё омад қутқариб қолди ёки худо” — Трамп ўзига уюштирилган қотиллик ҳақида

    15.07.2024, 15:13

    Астрономлар яшаш учун яроқли сайёрани аниқлади

    15.07.2024, 14:40

    Непалда юз берган автобус ҳалокати оқибатида 55 киши бедарак йўқолди

    15.07.2024, 13:25

    Сомалидаги терактда 5 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди

    15.07.2024, 13:05

    Непалда коммунистик партия раҳбари мамлакат бош вазирига айланди

    15.07.2024, 11:59

    Яман ҳусийлари Адан кўрфазидаги Исроил кемаларига баллистик ракеталар билан зарба берди 

    15.07.2024, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.