• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Эдди Mёрфи, Брэд Питт ва Голливуднинг бошқа серфарзанд актёрлари (фото)

    Актёрлик ёки мусиқа карьераси фидойилик ва узоқ вақтни талаб қиладиган касблардир, шу сабабли аксарият юлдузлар оила қуришга шошилмайди. Аммо тагликлар ва масъулиятдан қўрқмайдиган шундай машҳурлар борки, улар нафақат кўплаб лойиҳаларга, балки кўп фарзандларга ҳам эга.

    Жуд Лоу — 5 та фарзанд

    Фото: Business Insider

    “Шерлок Ҳольмс”, “Қирол Артур қиличи”, “Ёш ота”, “Сунъий онг” каби фильмларда ёрқин образларни гавдалантирган актёр Жуд Лоу кўп фарзандли отадир. Аммо унинг шахсий ҳаёти ҳақида илиқ фикрлар тарқалмаган. Лоу асосан шов-шувга ва миш-мишларга тўла сарлавҳали мақолаларда намоён бўлган.

    Фото: Just jared

    Жуднинг биринчи турмуш ўртоғи Седи Фростдан уч нафар: Рафферти, Ирис ва Руди исмли фарзандлари бор. Актёр Седи билан ажрашганидан сўнг Сиенна Миллер билан танишади, қисқа муддатдан кейин уларнинг ҳам муносабати ниҳоясига етади. Бу орада актёр модел Саманта Бурке билан танишади ва София исмли қиз туғилади. Актёрнинг бешинчи фарзанди эса Кетрин Ҳардингдан дунёга келган, бироқ уларнинг ҳам муносабати узоқ давом этмаган.

    Стивен Спилберг — 7 та фарзанд

    Фото: Variety

     Стивен Спилберг “Юра оламига саёҳат”, “Жосуслик кўприги”, “Линкольн”, “Мюнхен” каби фильмларни суратга олган ва Голливуднинг энг яхши режиссёрларидан бири сифатида танилган. У 7 нафар фарзанднинг отаси.

    Фото: Deposit photos

    Стивен актриса Эми Ирвинг билан турмуш қуриб, кейинчалик ажрашган ва Кейт Кепшоуга уйланган. Спилбергнинг 4 ўғил ва 3 қизи бор. Уларнинг исмлари Жессика, Макс, Тео, Саша, Соер, Микаела ва Дестри. Актёр баъзан фарзандлари билан қизил гиламда ҳам пайдо бўлади. Улар мухлислар орасида жуда бахтли оила сифатида ижобий таассурот қолдирган.

    Билли Рей Сайрус — 6 та фарзанд

     

    Фото: Peopletalk

    Америкалик хонанда Майли Сайрус ҳам кўп фарзандли оилада вояга етган. Унинг отаси Билли Рей Сайруснинг 6 та фарзанди — тўрт ўғил ва икки қизи бор. Кристофер Коди Сайрус, Майли Сайрус, Брейсон Сайрус, Ноа Сайрус,Трейс Сайрус ва Бренди Глен Сайрус. Майлининг асл исми Дестини Ҳоуп бўлган. Бренди ва Трейс Биллининг асраб олинган фарзандларидир. Шунингдек, Билли Сайрус икки марта оила қурган. Кристофер 1992 йили дунёга келган. Майли ҳам шу йилда туғилган. Аммо Билли иккала аёлга ҳам расман уйланмаган. Буларнинг бари кенг жамоатчиликдан доим сир сақланган.

    Эдди Mёрфи — 9 та фарзанд

    Фото: BSК Online

    Эддининг ҳақиқатда 9 нафар фарзанди бор. Унинг собиқ севгилиси Палет Макнилидан Эрик исмли ўғли бор. Яна бир қаллиғи — Тамара Ҳуд билан муносабатидан Кристиан исмли ўғли туғилган. Актёрнинг собиқ рафиқаси Николь Митчелдан эса беш нафар фарзанди бор.

    Фото: BSК Online

    Кейинчалик Эдди Mёрфи Мелани Браун билан учраша бошлайди. Севгилиси ҳомиладор бўлгач, актёрнинг саккизинчи фарзанди дунёга келади, бироқ у Мелани билан муносабатда бўлганини инкор этади. Кейинчалик ДНК тест таҳлили ўтказилганда чақалоқ ҳақиқатдан ҳам Эддининг фарзанди эканлиги исботланади. Айрим манбаларга кўра, Эдди модель Пейж Батчердан тўққизинчи фарзандини кутаётгани ҳақида хабарлар мавжуд.

    Кевин Костнер — 7 та фарзанд

    Фото: Irish Independent

    Америкалик актёр ва кинорежиссёр Кевин Костнер коллежда ўқиётган вақтларида курсдоши Синди Сильва билан танишади. Улар кейинчалик турмуш қуради ва Анна, Лили ва Жозеф исмли учта фарзандни дунёга келтиради.

    Фото: HELLO!

    16 йиллик никоҳга қарамасдан Кевин Бриджит Руни билан учраша бошлайди ва уларнинг Лиам исмли фарзандига туғилади. Кейинчалик Кевин модел Кристиан Баумгартнер билан турмуш қуради. Уларнинг Кайден, Ҳейс ва Грэйс исмли фарзандлари бор.    

    Крис Женнер – 6 та фарзанд

    Фото: Entertainment Тоnight

    Крис Женнерни айни дамда энг машҳур тадбиркор она деб аташ мумкин. Унинг олти нафар фарзанди бор. Криснинг вафот этган собиқ эри Роберт Кардашьяндан тўрт фарзанди бор. Улар Кортни Кардашьян, Ким Кардашьян, Хлои Кардашьян ва кичик Роберт Кардашьян. Унинг собиқ турмуш ўртоғи Брюс Женнердан икки қизи бор: Кендалл Женнер ва Кайли Женнер.

    Брэд Питт ва Анжелина Жоли — 6 та фарзанд

    Фото: Business Insider

    Голливуднинг энг машҳур оилаларидан бири бўлган мазкур оила кўплаб болаларни ўз қарамоғига олганлиги билан ажралиб туради. Анжелина Жоли биринчи марта 2002 йилда Боб Торнтон билан турмуш қурган пайтда фарзанд асраб олган эди. У Камбоджадаги суратга олиш пайтида бир болани ўзи билан уйига олиб кетган. Жуфтлик унга Меддокс деб исм қўйган. У актрисанинг биринчи фарзанди бўлди.

    Фото: Business Insider

    Орадан бир неча йил ўтгач, Жоли Захара исмли қизни асраб олди. Актриса бу пайтда Брэд Питт билан яқин муносабатда эди. Унинг бу фарзанди асли эфиопиялик. Жоли у ерга БМТ элчиси сифатида борган ва биринчи учрашув пайтида қизалоқ атиги 7 ойлик бўлган. 2006 йилда Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг биринчи фарзанди Шайло дунёга келди. Орадан бир йил ўтгач, Жануби-Шарқий Осиёга жўнаб кетган юлдуз туғилгандан бир неча кун ўтгач онаси ташлаб кетган 4 ёшли бола билан учрашади. Улар унга Пакс Тен деб исм қўйишди. 2008 йилда Жоли эгизак фарзандлари — ўғли Нокс ва қизи Вивенни дунёга келтирди.

    15.07.2024, 15:20   Изоҳ (0)   11525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ошпаз, ҳамшира, кулол: Голливуд юлдузларининг шоу-бизнесдан узоқ соҳаларни танлаган фарзандлари (фото)

    30.05.2024, 12:50

    Бутун дунёга шарманда қилган: Голливуд юлдузларининг “қулоқсиз” фарзандлари

    13.06.2024, 17:15

    Илон Маск ўн иккинчи марта ота бўлди

    25.06.2024, 12:47

    Шахсий истироҳат боғи ва қўғирчоқлар саройи: машҳурлар фарзандларини қандай сийлайди? (фото)

    10.07.2024, 14:10

    Бен Аффлек ва Женнифер Лопес Беверли Ҳиллсдаги 68 миллион долларлик уйини сотувга қўйди (фото)

    15.07.2024, 14:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурoдов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.