• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Афгонистон

    Афғонистонда энергетик ичимликлар сув ва чой ўрнини эгалламоқда

    Афғонистонда энергетик ичимликларни истеъмол қилиш кескин кўпайди. “Дарё” мухбири вазиятга аниқлик киритиш мақсадида энергетик ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ва Мозори Шариф фуқаролари билан суҳбатлашди.

    Фото: The Guardian

    Ҳозирги кунда алкоголсиз ичимликлар Мозори Шарифнинг барча дўконларида кўпайган. Бундан ташқари улар маросим ва тадбирларда сув ва чой ўрнини ҳам аста-секин эгалламоқда. Энергетиклар жисмоний қувватни ошириши ҳақидаги рекламалар одамларни маҳсулотни сотиб олишга ундамоқда. Гарчи ширин ва кофеинли ичимликлар саломатлик учун хавфли бўлса ҳам.

    “Қувват берувчи газланган ва газсиз ичимликлар Афғонистоннинг тўрт вилояти Қандаҳор, Кобул, Ҳирот ва Балхда ишлаб чиқарилади”, дейди энергетиклар ишлаб чиқарувчи Сайид Фазлуллоҳ Сада.

    У бундан 18 йил аввал Афғонистонда ҳеч ким газли энергетиклар ичмагани, эндиликда вазият ўзгариб, одамлар унга ўрганиб қолганини айтмоқда.

    “Одамлар маҳсулот арзонлиги сабабли ҳам унга қизиқиш билдирмоқда, аммо арзон энергетиклар сифатли эмас, уни ичиш инсон саломатлигига зарар етказади”, дейди Сада.

    У халқаро стандартларга асосан салқинлаштирувчи ва газсиз ичимликлар тайёрлаб, Ўзбекистонга экспорт қилишни режалаштираётганини таъкидлади.

    Мозори Шарифдаги дўкон эгаси Қиамуддиннинг айтишича, унинг дўконида ҳеч бир товар энергетиклар каби сотилмайди ва даромадининг катта қисми ҳам мазкур савдодан келади.

    Коллаж: “Дарё
    “Ўтган йилларда Ўзбекистон Фантаси шаҳардаги дўконларда Тошкент Фантаси номи билан танилганди, яхши нархларда сотиларди, яъни бир ярим литри 100 афғони (салкам 18 минг сўм) турарди. Лекин ҳозир солиқ юқори бўлгани учун уни ҳеч ким импорт қилмайди, одамларнинг сотиб олишга имкони йўқ. Айрим дўконларда учрайдиган Тошкент Фантаси эса 160 афғони туради”, дейди Қиамуддин.

    Мозори Шарифдаги сотувчилардан яна бири Муҳаммад Насимнинг “Дарё” мухбирига айтишича, алкоголсиз ичимликлар ва энергетиклар истеъмоли нафақат шаҳарда, балки қишлоқларда ҳам кенг тарқалган.

    “Энг ёмони, одамлар касал бўлган беморлар ҳолидан хабар олиш учун газланган энергетиклар ёки алкоголсиз ичимликлар харид қилади”, дейди у.

    Мозори Шариф бозоридаги энергетик ичимликлар нархи 15 афғонидан 25 афғонигача (2,5 мингдан 45 минг сўмгача) сотилади. “Дарё” мухбири Афғонистонда ишлаб чиқарилаётган турли энергетик ичимликлар нархи ва номи ҳақида маълумот берди.

    • Red Bull — 250 афғони (45 минг сўм);
    • Мunster — 125 афғони (22 минг сўм);
    • Алокозай, Виктор ва Hit — 33 афғонидан (салкам 6 минг сўмдан) ;
    • Аtаk — 28 афғони (5 минг сўм);
    • Power, Ising — 14 афғонидан (2,5 минг сўмдан);
    • Х-Chargе, А-оnе, Оnе, Giles, Bit, Run, Parwaz ва Меgа — 15 афғонидан (3 минг сўмдан);
    • Х-Bull, Happy Мunster, Stink — 22 афғонидан (салкам 4 минг сўмдан);
    • Rani — 21 афғони (салкам 4 минг сўм);
    Фото: “Дарё”
    • Paradator ва Мirandа — 20 афғонидан (3,5 минг сўмдан);
    • Karabaw ва Ginsing — 46 афғонидан (8 минг сўмдан зиёд);
    • Boom Boom ва Big Bear — 60 афғонидан (10 минг сўмдан зиёд;
    • Sunich — 34 афғони (6 минг сўм);
    • Paramida ва Ruyall анор шарбати —16 афғонидан (салкам 3 минг сўмдан);

    Хорижий энергетиклар

    • Hops (Туркия) — 55 афғони (салкам 10 минг сўм);
    • Gorilla (Россия) — 80 афғони (14 минг сўм);
    • Nedru (Россия) — 65 афғони (салкам 12 минг сўм);
    • Reef (Покистон) — 14 афғони (2,5 минг сўм);
    • Flash Energy (Ўзбекистон) — 70 афғонига (12,5 минг сўм) сотилмоқда.
    Фото: “Дарё”

    Авваллари Афғонистонга алкоголсиз ичимликлар хориждан олиб келинган бўлса, ҳозир оила, зиёфат дастурхонлари, ресторанлар, кафе ва дўконларда кўринадиган барча турдаги ичимликлар Афғонистондаги заводларда ишлаб чиқарилмоқда.
    Яқинда ҳам Афғонистон Европа ва Осиё мамлакатларига, жумладан, Америка, Россия ҳамда Қозоғистонга барча турдаги энергетиклар, газланган ва газсиз ичимликлар экспорт қилди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўз ҳисоботида энергетик ичимликлар истеъмолининг кўпайиши аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигига таҳдид солиши мумкинлигини таъкидлайди. Айрим Европа мамлакатларида, масалан, Швецияда болаларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланган.

    Буюк Британияда 16 ёшгача бўлган шахслар энергетик ичимликлар истеъмол қилмайди, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун энергетик ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Узоққа бормайлик, қўшни Қирғизистонда энергетик ичимликлар олиб кириш ва сотиш тақиқланади. Қозоғистонда эса 21 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимлик сотиш тақиқланиши мумкин.

    15.07.2024, 14:04   Изоҳ (0)   17152
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон аҳолисининг сони қанчага етди?

    11.03.2024, 20:40

    Афғонистон аҳолиси ҳайитни қандай нишонлайди?

    15.06.2024, 22:55

    “Толибон” 47 та хусусий қизлар мактабини қайта очишга рухсат берди 

    05.07.2024, 20:35

    Афғонистонлик хат-саводсиз киракашлар қандай кун кечиради? 

    08.07.2024, 18:14

    Афғонистон ШҲТ аъзолигига қабул қилинадими? Махсус вакил жавоб берди 

    10.07.2024, 21:35

    Пишиқчилик даврида афғонистонлик деҳқонлар норозилигига нима сабаб бўлмоқда?

    12.07.2024, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.