Ижтимоий тармоқларда Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприклардан бири қулаган ҳолат тасвирланган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, айни дақиқаларда вилоят ҳамда ҳар икки туман раҳбарияти вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва иш олиб бормоқда.
Содир бўлган воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ.
“Бошқа барча ҳолатлар бўйича ўрганиш давом этмоқда. Мавзу бўйича қўшимча ахборотлар маълум қилиб ўтилади”, – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)