Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилояти туман ҳокимликларининг рақобатга зид қарорларини бекор қилди.
Қайд этилишича, қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликлари ва 9 та маҳаллий давлат бошқаруви органларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси юзасидан жами 38 925 та ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар хатловдан ўтказилган.
Шундан жами 124 та, яъни 78 та қарор, 32 та фармойиш, 14 та чиқиш хатларини қабул қилишдақонун талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.
Жумладан, Бахмал, Дўстлик, Зафаробод, Мирзачўл, Фориш туманлари ҳокимларининг турли қарор ва фармойишлари бекор қилинган. Еттита туман ҳокимлигига қонун бузилиш ҳолатларини тўхтатиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг 60 та қарори судда ҳақиқий эмас деб топилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)