Ўзбекистоннинг икки аэропортида ҳаводаги ҳаракатни бошқариш марказий комплекси барпо этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати “Ўзаэронавигация” маркази ДУК директори Дониёр Жумаевга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, тез орада Андижон ҳамда Наманган аэропортларида ҳам худди шу каби замонавий ҳаво ҳаракатини бошқариш биноларини (минораларни) қурилишини бошлаш режалаштирилган.
“Бундан ташқари, ҳозирда ҳаво ҳаракатини бошқариш марказий комплексини лойиҳалаш ишлари якунланди. Тез орада ушбу лойиҳа бўйича қурилиш ишларига старт берилади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)