Америкалик боксчи Райан Гарсия ирқчиликка оид сўзлари сабаб WBC’дан четлатилди.
Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман маълум қилди.
Гарсия ижтимоий тармоқларда қора танлилар ва мусулмонларни камситувчи ирқий ҳақоратларни бир неча бор ишлатди, дея хабар беради Assosiated Press нашри.
“WBC президенти сифатидаги ваколатимдан фойдаланиб, мен Райан Гарсияни ташкилотимизнинг барча фаолиятидан четлатяпман. Биз камситишнинг ҳар қандай шаклини рад этамиз. Мен Райаннинг келажагидан қўрқаман, чунки у руҳий саломатлик учун ёрдам олиши мақсадидаги кўплаб уринишларни рад этди”, — деб ёзди Сулейман ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, Райан Гарсия охирги жангини апрель ойида Девин Ҳейнига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Аммо кейинчалик у допинг-тестдан ўта олмагани сабабли бир йиллик дисквалификасияга учраган ҳамда Ҳейни билан жанги натижаси бекор қилинганди.
Изоҳ (0)