Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.
Мадримов яна бир бор бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:
“Кроуфорд ажойиб жангчи. Умуман олганда, унда барча нарса бор, аммо бу менинг дивизионим.
Havasкорларда мен бундан ҳам юқори вазнларда жанг қилганман, масалан 165 фунтда. Havasкорда 330 та жангим бор. Профессионалга ўтганимдан бери 154 фунтда жанг қиламан.
Барча менда тажриба етишмаслиги ҳақида гапирмоқда, чунки мен проф рингда 11 та жанг ўтказганман. Аммо бу менинг дивизионим. Рақибим менинг вазнимга кўтарилмоқда. Мен Кроуфорднинг маҳорати ҳақида биламан. Лекин мен вақтим келаётганини ҳам ҳис қиляпман”, — деди Мадримов.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов - Кроуфорд чемпионлик жанги 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Америкалик боксчи профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)