Хоразм вилояти Урганч туманида ота хорижга чиқиш учун 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлади. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Д.Ҳ.дан ундирувчи фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди.
Шу сабабли четга чиқиш истагида юрган қарздор ота фарзанди таъминоти учун беш йиллик 97 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлади ҳамда қарздорга нисбатан қўлланган барча чеклов чоралари бекор қилинди.
Изоҳ (0)