• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонликлар ўз муаммоларини норасмий ҳал қилиш ҳолатига қайси вазирликларда кўпроқ дуч келаётгани маълум бўлди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “Ижтимоий фикр” маркази томонидан апрель—май ойларида ўтказилган “Фуқаролар Ўзбекистонда коррупция тўғрисида” мавзусидаги социологик тадқиқот натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

    Қайд этилишича, 2022 йилда ўтказилган сўров билан қиёсланганда, коррупцияга муросасиз, унинг оқибатларини тўла англаган аҳоли вакиллари фоизи деярли 20 фоизга ортган. 2024 йилги сўровда респондентларнинг аксарияти — 91,2 фоиз (2022 йилда 72,1 фоиз) фуқароларнинг ўз муаммоларини ҳал қилиш учун пора беришига салбий, 6,3 фоиз (4,7 фоиз) нейтрал, бефарқ, атиги 2,3 фоиз ижобий муносабатини намойиш қилган.

    Сўров натижаларига кўра, 42,5 фоиз респондентлар мамлакатда коррупциянинг тарқалганлик даражасини “ўртача” дея баҳолаган, 18,9 фоиз коррупция даражаси “юқори”, 11,6 фоиз “паст” деган фикрда. Коррупциявий вазиятга тушган респондентларнинг улуши 21,2 фоизни ташкил этган, 78,8 фоиз эса коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга шахсан дуч келмаганини қайд этган.

    Тадқиқот натижаларига кўра, фуқароларнинг фикри асосида, коррупциявий вазиятга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган энг коррупциялашган давлат органлари, вазирлик ва идораларнинг рейтинги тузилган. Олинган жавобларга кўра, ўзбекистонликлар кўпинча ўз муаммолари ёки масалаларини норасмий ҳал қилиш ҳолатига Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш, Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги, Ички ишлар вазирлиги каби тузилмаларда дуч келишади.

    Ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, 46,3 фоиз фуқароларнинг фикрича, мамлакатда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мамлакатда коррупция даражасини пасайтиришга ёрдам бермоқда. 26,9 фоиз сўралганларнинг фикрича, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, коррупциянинг даражаси ўсишда давом этмоқда.

    Аниқланишича, фуқароларни коррупциявий муносабатларга ва ноқонуний хатти-ҳаракатларга ундайдиган асосий сабаблар бюрократик пайсалга солинишлардан қутилиш истаги, мавжуд муаммоларни ҳал қилишга интилиш ёки шунга эҳтиёж, муаммони қонуний ҳал қилиш учун вақт ёки имкониятнинг йўқлиги ҳисобланади. Шунингдек, пора ёрдамида масалаларни ҳал қилиш одатий амалиёт, умумқабул қилинган хатти-ҳаракат, муаммони ҳал қилишда ёрдам берган мансабдор шахсга миннатдорчилик билдириш шакли ҳисобланади, деган тасаввур жамоатчиликда кенг тарқалган.

    Аввалроқ 2023 йилда Республика бўйича жами 6 535 нафар шахс коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан жавобгарликка тортилганлар сони 879 нафарга ёки 12 фоизга камайгани тўғрисида хабар берилганди. 

    28.06.2024, 14:48   Изоҳ (0)   1934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Хабар берувчи шахс қўрқади” — Акмал Бурхонов коррупция ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ҳақида 

    13.06.2024, 16:11

    Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш бўйича виртуал академия иш бошлайди

    22.06.2024, 13:20

    Тошкентдаги шифохонада жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

    23.06.2024, 11:20

    Наманганда 422 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган насос станцияси аниқланди

    28.06.2024, 13:55

    Тошкентдан Хоразмга “антисептик” сифатида жўнатилаётган этил спирти тўхтатиб қолинди

    28.06.2024, 13:45

    Ангренда аҳолидан чиқиндини сотиб олиш тажрибаси йўлга қўйилди

    28.06.2024, 13:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.