Тошкент шаҳридан чиқиш жойидаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли чорраҳасида қўшимча тармоқ йўллари қурилишининг биринчи босқичи якунланди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғлари ва Чорвоқ сув омбори томон ҳаракатланиш учун туннел очилган. Туннелдан ўтиш учун йўлдан ўнгга қараб кетиш керак. Энди ҳайдовчилар чорраҳада тўхтаб туришлари шарт эмас, у ерда дам олиш кунлари светофорнинг бир нечта ёниб-ўчишини кутишга тўғри келади.
Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун 4Р12 йўлидан Янги Ўзбекистон кўчасига чиқиш ташкил этилган.
Туннел орқали оғир автомашиналар ва хавфли юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Улар чорраҳадан ўтишлари керак. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилар эътиборини ҳаракат йўналишини кўрсатувчи белгилар мавжудлигига қаратган.
Аввалроқ Бўстонлиқ ва Паркентга борадиган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши вақтинча ўзгаргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)