Наманган шаҳрида яшовчи 35 ёшли Т.Р. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг номига 20 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўрилишини сўраган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Т.Д. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, гумонланувчи Т.Д. жабрланувчи Т.Р.га сохта ҳавола юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, унинг номидан 20 млн онлайн кредит расмийлаштириб, мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Д.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)