Жорий йилнинг 20 июнида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташаббуси билан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ва “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамкорлигида “Ёш тадбиркорлар” форуми бўлиб ўтади.
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” ва 30 июнь – “Ёшлар куни”га бағишлаб ўтказиладиган Форумнинг асосий мақсади ёш тадбиркорлар ва ёш стартапчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун мулоқот платформасини яратиш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни жадаллаштириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашишдан иборат.
Форум доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳузуридаги Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси томонидан ёш тадбиркорлар маҳсулотлари ва ёш стартапчиларнинг инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сонли қарори асосида бизнес лойиҳалари банк томонидан молиялаштирилган ёш тадбиркорлар иштирок этади.
Шунингдек, “Ёш тадбиркорлар” форуми ёш тадбиркорлар учун муваффақиятли бизнес кишилари, таниқли бизнес тренерлар билан танишиш ва мулоқот қилиш имконини ҳам яратади.
Форум 20 июнь куни соат 9.00 да “Ёшлар ижод саройи”да бошланади.
Батафсил: www.brb.uz
Telegram | Facebook | Instagram
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)