Вон До Ён Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг Telegram каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Бахтиёр Саидов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл Жаноби олийларининг мамлакатимизга бўлажак ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз. Президентлар саммитига тайёргарлик кўриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий яқин алоқаларда янги ўсиш нуқталарини кашф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Жаноб элчига Ўзбекистондаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл келаси ҳафта Марказий Осиёнинг учта давлати — Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)