Хоразм вилояти Хива шаҳрида фуқароларни Норвегия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро Қ.Э. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, 5 600 АҚШ доллари эвазига уларни Норвегия давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)