Ижтимоий тармоқларда Россияга экспорт қилинган ўрик маҳсулоти қуртлагани сабабли қайтарилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Росселхознадзор) мутасаддилари билан музокаралар олиб борилди. Маълум бўлишича, маҳсулот Фарғона вилоятининг Қува туманидаги боғда етиштирилган. 924 килограммлик ўрик 6+ калибрда бўлиб, май ойининг охирги саналарида юкланган.
Юк тегишли тартибда марказий фитосанитария лабораториясида экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилган. Оренбург вилоятида юз берган ҳолат юзасидан агентликка нотификация (эътирознома) жўнатилмаган.
Шу ўринда, Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми ортгани маълум қилинди. Жорий йилнинг январь—май ойлари давомида қиймати 146 миллион доллардан ортиқ 223 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилинган. Шундан 10 минг тоннага яқини ўрик маҳсулоти.
Изоҳ (0)