Словения ҳукумати Фаластин давлатини тан олиш таклифини маъқуллади ва тасдиқлаш учун парламентга юборди.
Қайд этилишича, парламент келаси ҳафтада бу бўйича овоз беради, деб хабар берди “Vesti.аz”.
Аввалроқ бир қанча давлатлар Фаластин давлатини тан олган эди. Хусусан, Ирландия, Норвегия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини расман эълон қилганди.
Бу давлатлар Яқин Шарқда тинчликка эришиш учун Фаластинни тан олиш муҳимлигини таъкидлаб, бошқа давлатларни ҳам улардан ўрнак олишга чақирди.
Бундан ташқари, Багама, Барбадос, Ямайка ва Тринидад ва Тобаго каби Кариб денгизи давлатлари ҳам 2024 йилда Фаластинни тан олишни режалаштираётганини эълон қилган.
Изоҳ (0)