Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакатга энг кўп Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюришини маълум қилди ва бу бўйича статистик маълумот келтирди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 1 январидан 10 майига қадар Қозоғистон ҳудудига қуйидаги фуқаролар кириб келган:
- Ўзбекистон — 1 598 656 киши;
- Қирғизистон — 1 015 553 киши;
- Россия — 854 937 киши;
- Тожикистон — 332 177 киши;
- Беларусь — 47 342 киши;
- Озарбайжон — 30550 киши;
- Туркманистон — 9671 киши;
- Украина — 9018 киши;
- Арманистон — 5194 киши;
- Молдова — 3059 киши.
2023 йилнинг шу даврига нисбатан ташриф буюришлар ўртача 6,5 фоизга ошган. Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари хизмат кўрсатишда етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)