Тошкент вилоятининг Тошкент туманида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 24 май куни соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4R4 Тошкент шаҳри—Келес—Қозоқкентсой қўрғони автомобиль йўлининг 1-километрида юз берган.
Ҳайдовчи Р.Р. (1993 йилда туғилган) Toyota Prado русумли автомобилни Келес—Тошкент йўналиши бўйлаб бошқариб келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Cobalt, Damas, Spark билан тўқнашган.
Оқибатда Toyota Prado ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)