Қозоғистоннинг Абай вилоятида 156 миллион куб метрдан ортиқ сув тўплаш имкониятига эга бешта янги сув омбори қурилади. Бу ҳақда сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитовга таяниб, “Ulysmedia.kz” хабар берди.
23 май куни вазирлик Уржар вилояти Келдимурот ва Кўктерек дарёларида мос равишда 30 миллион ва 31,4 миллион куб метр ҳажмга эга иккита сув омбори қурилишини таъкидлаганди. Кўкпектин туманида 30 миллион куб метр, Оқсуат вилоятида эса иккита 20 миллион ва 45 миллион куб метр сиғимли сув омборлари қуриш режалаштирилган.
“Янги сув омборлари маҳаллий аҳоли турмуш даражасини сезиларли даражада яхшилайди, вилоят иқтисодий тараққиётига муҳим ҳисса қўшади, қишлоқ хўжалигини барқарор сув билан таъминлайди”, — дейди Нуржон Нуржигитов.
Маълумот ўрнида, қўшни Қозоғистоннинг тўққизта вилоятида 2024–2026 йилларда 2,4 километр куб бўлган 20 та янги сув омбори қурилиш режалаштирилган. Бу суғориладиган ерлар майдонини 250 минг гектарга оширади, 137 минг аҳоли истиқомат қиладиган 70 та қишлоқ аҳоли пунктларида сув тошиши хавфини камайтиради ва Қозоғистоннинг сув таъминоти бўйича қўшни давлатларга қарамлигини ўртача 25 фоизга қисқартиради.
Изоҳ (0)