• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Архитектура Саёҳат

    Нью-Йоркдан Пхеньянгача: дунёдаги энг чиройли метро бекатлари (фото)

    Поездда кетаётиб аҳамият берсангиз, айрим метро станциялари меъморлик санъати намунаси деб аталишга муносиб эканлигини пайқайсиз. Қуйида дунёдаги энг гўзал метро бекатлари билан таништирамиз.

    “Ююан боғи”, Шанхай

    Фото: Archdaily.com
    Фото: Archdaily.com

    Шанхайнинг энг чуқур метро бекати шаҳарнинг сайёҳлар марказида жойлашган. Икки йил аввал музей каби ажойиб бекат тўлиқ таъмирлаш ва реставрациядан ўтди ва ўзининг замонавий қиёфасини олди. Нью-Йорклик дизайнер ва меъморлар метро устида оқиб ўтадиган Хуанпу дарёсининг кўринишидан илҳомланиб, метро бекатини “сув тўлқинлари” услубида лойиҳалаштирган.

    “City Hall”, Нью-Йорк

    Фото: Lifehacker.ru

    1904 йилда очилган метро бекати шаҳарнинг энг гўзал масканига айланиши керак эди. Метро шаҳар ҳокимиятининг қоқ остида жойлашган, шунинг учун станция дизайнига алоҳида эътибор қаратилган. Платформа ўша пайтдаги мода — арт-деко услубида безатилган. Шохли қандиллар, витраж ва плиткалар — буларнинг барчаси ҳалигача Нью-Йорк метросининг кўрки саналади.

    Фото: Lifehacker.ru

    Аммо шаҳар йилдан йилга кенгайиб борди, вақт ўтиши билан мазкур платформа йўловчи поездларининг янги стандартларига жавоб бермай қолди. Шунинг учун станция 1945 йилда ёпилган. Баъзи фильмлар айнан шу бекатда суратга олинган.

    “Майаковская”, Москва

    Фото: Tripadvisor 

    Москваликлар учун “Майаковская” бекати энг севимли метро бўлиб, сўнгги йилларда у энг гўзал ва романтик станция номига эга бўлди. Гарчи у 86 йил аввал очилган бўлса-да, бугунги кунда ҳам жуда футуристик кўринишини сақлаб қолган.

    Фото: Tripadvisor 

    Авваллари кашф этилмаган хай-тек дизайнини эслатиб юборадиган мазкур бекат ўз даври учун ноёб бўлган меъморий лойиҳа бўлган. Метро очилишидан аввал ҳам кўпчиликнинг диққатини тортган ва 1937 йилда станция Париждаги Бутунжаҳон кўргазмасида эътироф этилган. Объект Нью-Йоркдаги халқаро кўргазмада Гран-прига сазовор бўлган.

    “Westfriedhof”, Мюнхен

    Фото: Dreamstime

    Мазкур бекат биргина детал барча нарсани ўзгартириши мумкинлигига яққол мисолдир. “Westfriedhof” 1998 йилда очилган одатий кулранг тусли метро бекати эди. Аммо икки йил ўтгач, платформага қизил, сариқ ва кўк чироқли 11 та улкан лампалар ўрнатилди. Деворлар эса кўк ва бинафша рангда ёритилди.

    Фото: Dreamstime 

    Бекат шу қадар гўзал ва сирли масканга айландики, ундан ҳатто мунтазам равишда реклама агентликлари томонидан фотосессиялар учун фойдаланилади. 2010 йилда станциянинг ички қисми Британиянинг The Haggis Horns гуруҳига тегишли янги альбомининг муқовасидан жой олди.

    “Толедо”, Неаполь 

    Фото: Napolike.com

    Мазкур метро бекатидаги ажойиб шакллар, пухта ўйланган ёруғлик манбалари ва миллионлаб оқ ва кўк мозаикалар йўловчиларда сувости дунёси ёки муз қироллигига келиб қолгандек ҳиссиётни беради. “Толедо” шаҳар метро бекатларини қуриш ва таъмирлаш бўйича Stazioni dell’arte (“Art Stations”) лойиҳаси доирасида машҳур дизайнер ва меъморлар томонидан яратилган.

    Фото: Napolike.com

    Янгиланган станция 2013 йилда очилди ва тез орада йилнинг энг яхши жамоат биноси учун нуфузли LEAF архитектура мукофотини олди. Ҳозирда Толедо дунёдаги энг чиройли метро бекатлари рўйхатида юқори поғоналарни эгаллаб бормоқда.

    “Солна Cентрум”, Стокгольм

    Фото: Expedia

    Ғайриоддий кўринишга эга бўлган яна бир метро бекатларидан бири Стокгольмда жойлашган бўлиб, ёрқин рангларга бўялган. Ундаги қизил ранг ботаётган қуёшни, яшил ранг эса ўрмонни англатади.

    Фото: Expedia

    Бекат 70 йиллардаги Швециянинг муҳим ижтимоий муаммолари — ёмонлашган экология, ўрмонлардаги ёнғин каби воқеаларни акс эттирувчи расмлар билан бойитилган.

    “Ёнгван”, Пхеньян

    Фото: Depositphotos

    Интернетда Пхеньян шаҳри метросининг фотосуратлари йўқ. Умуман олганда, Шимолий Корея ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳам жуда кам. Бироқ “Ёнгван” бекати бундан мустасно бўлиб, унинг турли бурчакдан олинган суратларини кўриш мумкин. Метро қурилишида мамлакат раҳбарияти ўзига хос дизайн учун маблағларни аямаган.

    Фото: Depositphotos

    Бекат ичи жуда кенг бўлиб, шоҳона устунлар ва ярим доира гумбазлардан иборат. Деворлари Пхеньяннинг сокин пейзажи тасвирланган расмлар билан безатилган. Бекатнинг асосий диққатга сазовор жойи қандиллардир. Унда Шимолий Кореянинг миллий гули — бегония акс этган.

    Фото: Depositphotos

    “Formosa Boulevard”, Гаосюн (Тайван)

    Фото: Lifehacker.ru

    “Формоза булварди” номли бекат 2009 йилда Тайванда бўлиб ўтган Жаҳон ўйинлари бошланиши арафасида очилган. Шишасозлик санъатининг энг йирик намоёндаси бўлган бекат “Гумбаз ёруғлиги” деган маънони англатади. Ўзининг ноёб дизайни туфайли станция ҳозирда шаҳарнинг диққатга сазовор масканига айланди.

    Фото: Account Travel

    Диаметри 30 метр бўлган улкан доира шаклидаги станция сув, олов, тупроқ ва ҳаво рамзи бўлган 4000 дан ортиқ витраж панеллардан ташкил топган. 2014 йилда CNN Travel портали мазкур объектни дунёдаги энг чиройли метро бекатлари рўйхатига киритган.

    “Notting Hill Gate”, Лондон

    Фото: Lifehacker.ru

    Ҳатто Британия ОАВ ҳам Лондон метроларининг интерери чиройли эмаслигини тан олади. Истисно тариқасида Notting Hill Gate’ни айтиш мумкин. Қуёшли кунларда мамлакатдаги энг қадимий метро бекати платформалари нурга тўлади.

    Фото: iStock

    Архитектуранинг ажойиб симметрияси ва қадимийлик уфуриб турган станция150 йилдан ортиқ вақтдан бери аҳолига хизмат қилади.

    24.05.2024, 19:25   Изоҳ (0)   19210
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дубайга ташриф буюрганда албатта кўриш керак бўлган 5 та диққатга сазовор жой 

    10.02.2024, 14:40

    Келажак одамлари учун капсула шаклидаги уйнинг концепти тақдим этилди (фото)

    29.02.2024, 15:40

    Янги Зеландияда 360 даражага айланадиган ноодатий шиша уй сотилмоқда (фото, видео)

    06.03.2024, 11:10

    Ҳиндистоннинг энг бадавлат одами — Мукеш Амбани оиласи қандай уйда яшайди? (фото)

    15.04.2024, 17:55

    “Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

    06.05.2024, 11:50

    Жаҳон юлдузларининг ижарага олиш мумкин бўлган уйлари (фото)

    13.05.2024, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.