Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатларни эълон қилди.
Унга кўра, бу борада пешқадам Хитой – 3,3 млрд доллар. Кейинги ўринда Россия – 2,8 млрд.
Шунингдек:
- Қозоғистон – 841 млн
- Корея – 682 млн
- Туркия – 542 млн
- Германия – 319 млн
- Туркманистон – 258 млн
- Ҳиндистон – 255 млн
- Литва – 194 млн
- АҚШ – 188 млн
Аввалроқ Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат ҳамда ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлат эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)