Норвегия, Ирландия ва Испания 22 май куни Фаластин давлати мустақиллигини тан олди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху эса буни кескин қоралади. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Нетаньяхуга кўра, Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларнинг 80 фоизи 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумини қўллаб-қувватлаган, шу сабабли “бундай ёвузликка давлатни топшириб бўлмайди”. Исроил бош вазири Фаластинни тан олишини “террор учун мукофот” деб атади.
Бу ёвузликка давлатни топшириб бўлмайди, террор давлатга айланади. 7 октябрдаги қирғинни такрорлашга ҳаракат қилишади ва биз бунга рози бўлмаймиз. Терроризм учун берилган мукофот тинчлик олиб келмайди ва ҲАМАСни мағлуб этишимизга тўсқинлик қилмайди, — деган у.
Норвегия, Ирландия ва Испания расмийларининг Фаластин суверенитетини тан олиш ҳақидаги қарорлари 28 майдан расман кучга киради. Фаластинни БМТга аъзо 144 давлат, жумладан, Ўзбекистон тан олган. Шу билан бирга, Фаластин БМТнинг тўлиқ аъзоси мақомига эга эмас, унинг мавжудлиги Хавфсизлик кенгашининг учта давлати: АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан тан олинмаган.
Изоҳ (0)