Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли ҳамда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Кегейли туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Ж. ва Ж.С. фуқаро К.Б.дан жами 4 минг долларни 49 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Ғ. жами 3,1 минг долларни фуқаро А.А.га 39,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)