Кўпчилик банан танлаётганда бирорта доғи бўлмаслигига эътибор қаратади. Аммо бу қанчалик тўғри?
Меъёрдан ортиқ пишиб кетган банан таркиби шакарга бой эканлиги маълум, аммо унинг биз билмаган фойдали томони ҳам мавжуд. Тўлиқ пишган банан антиоксидантлар манбаидир. Улар иммунитетни мустаҳкамлаш учун энг фойдали модда ҳисобланади. Қорайган банан истеъмол қилиш тананинг инфекцияларга чидамлилигини оширишга ёрдам беради ва ҳатто саратон касаллигининг олдини олади.
Бундан ташқари, етилиб пишган банан қондаги холестерин даражасини пасайтиради. У овқат ҳазм қилиш учун ҳам фойдали бўлиб, жиғилдон қайнашидан халос этади.
Банан таркибида магний миқдори у пишгани сари ортиб бораверади. Шу сабабли ушбу мева юқори қон босимидан азият чекадиганлар учун жуда фойдалидир. Яхши пишган банан қон босимини туширишга ёрдам беради, юрак касалликларида беморни тинчлантиради, депрессия, овқат ҳазм қилиш тизими ва ичак фаолиятига ижобий таъсир этади.
Шундай қилиб, жигарранг доғлари бор банан сариқ ёки яшил ранглисига қараганда фойдалироқдир.
Изоҳ (0)