Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мадримов—Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин.
Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади.
“Дарё” спортчи билан алоқада бўлиб, жанг тафсилотлари ҳақида сўради.
Ғиёсовнинг таъкидлашича, у ушбу жанг кечасида қатнашишга тайёр. Аммо унга ҳали рақиб топилганича йўқ.
Шаҳрам сўнгги жангини февраль ойида Пабло Сезар Канога қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Август ойида бўлиб ўтадиган турнирнинг марказий жангида Исроил Мадримов ўзига тегишли WBA камарини P4P рейтинги пешқадами Теренс Кроуфорддан ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)