Колумбия президенти Густаво Петро Халқаро жиноий судни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Ғазо секторидаги ҳаракатлари учун ҳибсга олиш учун ордер беришга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида хабар берди.
Нетаньяху геноцидни тўхтатмайди. Бу Халқаро жиноий суд ҳибсга олиш тўғрисидаги халқаро ордер бериши кераклигини англатади, — деди у.
Петро, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашини “Ғазо секторида тинчликпарвар кучлар яратиш” имкониятини кўриб чиқишга чақирди.
Колумбия расмийлари Исроилга нисбатан Яқин Шарқдаги можаро масаласида бир неча бор кескин гапирган. Май ойи бошида Колумбия яҳудий давлати билан дипломатик алоқаларни бутунлай узди. Густаво Петро Исроил бош вазири Ғазо секторида геноцид содир этган шахс сифатида тарихга киришини таъкидлаганди.
Жаноб Нетаньяху, сиз геноцид содир этган жиноятчи сифатида тарихда қоласиз. Минглаб бегуноҳ болалар, аёллар ва қариялар устига бомба ташлаш сизни қаҳрамонга айлантирмайди. Сиз Европада миллионлаб яҳудийларни қирганлар қаторида бўласиз. Геноцид дин билан боғлиқ ёки йўқлигидан қатъи назар геноциддир.
Ҳеч бўлмаганда давом этаётган қирғинни тўхтатинг. Мен антисемит эмасман ва инсониятнинг душмани ҳам эмасман. Агар Ғазо ўлса, инсоният ҳам ўлади, — деб ёзганди сиёсатчи Х ижтимоий тармоғида.
Изоҳ (0)