Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳамда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашув ўтказди.
Маълум қилинишича, мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинган.
Шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган.
Изоҳ (0)