Россия ҳокимиятидаги кадрлар алмашинуви президент Владимир Путиннинг Украинада узоқ давом этадиган урушга ҳамда келажакда НАТО билан қарама-қаршиликка тайёргарлик кўраётганидан далолат бермоқда, дея Америка урушни ўрганиш институти (ISW) хабар берди.
Экспертларнинг фикрича, Белоусовнинг мудофаа вазири этиб тайинланиши узоқ давом этган можаро учун барча иқтисодий шароитларни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлардаги муҳим воқеадир.
Белоусовнинг ҳарбий тажрибаси йўқ, аммо Шойгу ҳам армияда хизмат қилиш тажрибасига эга эмасди, — дейди мақола муаллифлари.
ISW’га кўра, Белоусовнинг қарийб ўн йиллик иқтисодий ривожланиш вазири лавозимида ишлаши ва турли инновацион лойиҳаларни бошқаришда иштирок этиши, жумладан, дронларни ишлаб чиқиш уни Шойгу даврида коррупция айбловлари билан дуч келган ва кескин танқидларга учраган бўлимни бошқаришга тайёрлаган.
Путин Белоусов тажрибасидан ҳарбий ва иқтисодий сиёсатни бирлаштириш учун фойдаланмоқчи бўлса керак. Бу саъй-ҳаракатлар Кремлнинг Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўришда давом этаётганидан далолат беради, — дея хулоса қилган ISW.
Изоҳ (0)