Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида томчилатиб суғориш ускуналарини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги 6 та фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига хориждан олиб келинган томчилатиб суғориш ускуналарини ер майдонларига ўрнатмасдан, бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 2,9 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)