Нидерландиялик футболчи Хави Симонс “ПСЖ”га қайтишни истамаяпти.
“Лейпциг” сафида ижара асосида тўп сураётган Симонс муддат тугагач, “ПСЖ” сафига қайтиши лозим. Бироқ футболчи Париж клубига қайтишни хоҳламаяпти.
Немис жамоаси 21 ёшли футболчи борасида музокаралар ўтказишни бошлаган.
Хавига АПЛ клубларидан қизиқиш мавжуд. Шунингдек, футболчи “Барселона”га ҳам ўтишга қарши эмас. Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан 2019 йилга қадар “кўк-анорранглилар” академиясида ўйнаган.
Симонснинг “Лейпциг”даги ижара муддати 30 июнда ўз ниҳоясига етади.
Нидерландиялик жорий мавсум Бундеслигада 31 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)