Хави “Барселона”да қолади.
Бу хабарни клуб президенти Хоан Лапорта тасдиқлади.
“Мамнунлик билан Хавининг клубдаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилмоқчиман”, — дейди президент.
Матбуот анжуманидан аввал Хави, Лапорта ва каталонияликлар спорт директори Деку биргаликда суратга тушди.
28 январда Хави мавсум охирида “Барселона” мураббийлик постини тарк этишини таъкидлаганди. Кейинчалик бир неча бор бу қарорини ўзгартирмаслигини ҳам айтиб ўтганди.
Бироқ раҳбарият испаниялик мутахассисни жамоада қолдиришга кўндирди.
Хави “Барселона”ни 2021 йилнинг ноябридан бери бошқариб келмоқда.
Каталония клуби Хави билан Испания чемпионлигини ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.
Изоҳ (0)