Тўрт нафар жисмоний шахс ва икки компания Эрон ҳарбийлари номидан зарарли киберфаолият билан шуғуллангани учун санкциялар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар берди.
![](/static/2024/04/24/photo_2024-04-24_07-47-07-lNS7fTZM.jpg)
Киберҳужумлар Американинг ўндан ортиқ компаниялари ва расмийларига қарши қаратилган бўлиб, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИIQК) киберқўмондонлиги буйруғи билан амалга оширилган, — дея таъкидлайди АҚШ Молия вазирлиги.
Тўрт эронликка қарши санкциялардан ташқари, АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) уларни Америка ташкилотларига қарши қаратилган зарарли киберфаолиятларда расман айблаган.
- Ўтган ҳафта АҚШ ва Буюк Британия Исроилга ҳаво ҳужумига жавобан Теҳронга қарши кенг қамровли янги санкциялар киритган эди.
- Эроннинг дрон ва ракета ишлаб чиқариш дастури, Теҳрондаги Мудофаа вазирлиги шулар жумласидан.
Изоҳ (0)