Шу кунларда муҳтарам Президентимизнинг эзгу ташаббуслари билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда баҳорги кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Рақамли технологиялар вазирлигининг тегишли топшириғига асосан “ЎзТТБРМ” ДУК ходимлари ҳам жорий йил баҳорги кўчат экиш тадбирларида фаол қатнашмоқда.
Хусусан Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Қизилтепа” МФЙда жойлашган Ўрмон хўжалиги ҳудудида 3 минг тупдан ортиқ терак кўчатлари, Фарғона вилояти Эко шаҳарда минг тупдан ортиқ декоратив кўчатлари, Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан “Павилғон” МФЙда ажратилган ер майдонида суғориш тизими ташкил этилиб, 3 минг тупдан ортиқ кўчатлар экилди ҳамда бу ҳақда маълумотлар “яшилмакон.эcо” платформасига киритилди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)