Қашқадарё вилоятида ўзаро келишмовчилик натижасида бир йигит “самосуд” қилинди. Вилоят ИИБга кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, 21 апрель куни тахминан соат 16:00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи Х.Д.ни “Ватанпарварлар боғи” олдидан Matiz русумли автомашинага миндирган ва шаҳарнинг “Ғафур Ғулом” маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
“Самосуд” билан боғлиқ ҳолатлар
Апрель бошларида Қорақалпоғистонда аёл ўзидан олти ёш катта аёлни “самосуд” қилгани тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда 30 ёшли аёл 2000 йилда туғилган аёлни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, Instagram саҳифасига жойлаштиргани аниқланган.
2023 йилда Бухоро вилояти Когон туманида уч нафар аёл ва бир эркак ўзаро тил бириктириб, бошқа бир аёлни “самосуд” қилганди. Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманида 21 ёшли йигит ўзидан 4 ёш кичик болалар томонидан “самосуд” қилингани, Тошкентда 5 нафар қиз тенгдошини калтаклагани, сурхондарёлик аёл бир неча аёллар томонидан “самосуд”га учрагани тўғрисида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)